Hilol eBook дастуридаги барча китоблар бепул бўлди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Hilol eBook дастурида барчаси бепул!
Азиз ватандошлар, диндош биродарлар!
«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан Hilol ebook дастуридаги барча электрон ва аудио китобларни бир ой давомида (20 апрелга қадар) бепул тақдим қилади.
Ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун каби муаллифларнинг 300 га яқин электрон ва аудио китоблари ўрин олган.
Дастурдан Android, iOS, Windows, Mac ҳамда Linux (Ubuntu) операцион тизимларда фойдаланиш мумкин.
Электрон ва аудио китоблардан бепул фойдаланиш учун дастуримизни юклаб олинг. Аввал рўйхатдан ўтганлар эса интернетга уланган ҳолда «Дўкон» қисмига ўтсалар кифоя.
👉 @xushnudbek 👈


