Ўзбекистонда коронавирусга оид расмий канал очилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Ўзбекистонда коронавирусга оид расмий янгиликларни эълон қилиб борувчи махсус Telegram-канал очилган
Ушбу каналда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида аҳолига аниқ маълумотлар тезкор етказиб борилади.
Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятни @koronavirusinfouz'да кузатиб боринг.
Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинди.