Тошкентда илк маротаба ёшлар форуми ўтказилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo2 daqiqa0

Пойтахтда илк маротаба 18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Тошкент ёшлар форуми – 2020” ўтказилади.

Ёшлар форумида илк марта ҳукумат аъзолари билан ёшларнинг учрашуви ўтказилиб, улар ўзаро очиқ мулоқотга киришишади. Бу мулоқотларда 5 минг нафарга яқин ёшлар ўз соҳаларида таклиф ва тақдимотлар билан қатнашишади.

Шунингдек, 4 кун давом этадиган Форумда ёш кино ижодкорларининг “Ёшлар ва гендер тенглиги” мавзусидаги тақдимотларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, пойтахтнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Янги Тошкент” фото ва видеороликлар танлови совриндорларининг кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ушбу форум якунида Тошкент шаҳар ҳокими ҳам ўз тақдимоти билан қатнашиши, Тошкент ёшларининг бутун республика ёшларига мурожаати ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда.

Ёшлар форумида иштирок этмоқчи бўлганлар https://tashkent2020.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek