Тошкент жамоат транспортида бепул қўлқоп тарқатилиши
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Тошкент шаҳар жамоат транспортида 19 октябрдан йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилар экан.
Шу йўл билан блогерлар ва жамоатчилик вакилларини айримлар хайп қилишда ҳам айблашмоқда. Яъни “мана, биз халққа бепул қўлқоп тарқатяпмиз, сизлар йўқ жойдан ваҳима қиляпсизлар” дегандек.
Кечирасизлару, бу билан муаммо ҳал бўлиб қолгани йўқ. Текин қўлқоп кимни ҳисобидан тарқатилади? Бюджетданми? Демак, бунга ҳам барибир халқ, яъни солиқ тўловчиларнинг пули сарфланадими? Ёки транспорт вазири ўзини чўнтагидан тўлармикин?
Ушбу қарор бўйича қўлқопга ким пул тўлаши иккиламчи масала эди. Биринчи - энг асосий савол: бундан кимга фойда??? Ахир қўлқоп тақиш вирус тарқалишининг олдини олишда умуман бефойдалиги ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аллақачон ўз хулосасини бериб бўлган-ку.
Қўлқопнинг пулини йўловчилар тўлайдими, солиқ тўловчилар тўлайдими, транспорт вазири ёнидан тўлайдими, фарқи йўқ, мантиқсиз қарор мантиқсизлигича қолаверади.
👉 @xushnudbek 👈






