Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими бошланади
Video23-iyul, 2021, 15:572 daqiqa0 koʻrish
🇺🇿💪Олға, Ўзбекистон!
Бироздан сўнг, аниқроғи Тошкент вақти билан соат 16:00 дан бошлаб Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими бошланади. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.
Очилиш маросимини "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз ва юртдошларимизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси 67 спортчи билан 71 та лицензияга эга. Энг кўп бокс ва дзюдо вакиллари 11 тадан медал учун курашади.
🇺🇿Ватанимиз жамоасига омад тилаймиз!
👉 @xushnudbek 👈



