Telegram’да фуқароларни ҳақоратлаган шахс қамоққа олинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Telegram’да ҳақоратли видео жойлаштирган шахс ва унинг уйи олдида тўпланган одамлар

​​“Telegram”да фуқароларни ҳақоратлаган ургутлик шахсга жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди

Олинган маълумотга асосан, 2021 йил 21 июль куни Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. фуқаро Ш.Ш. “Telegram” интернет тармоғидаги гуруҳда, гуруҳ аъзоларини ҳақоратлаган видео мурожаатини жойлаштириб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ш.Ш.нинг яшаш манзилига келиб, жанжал кўтарган барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Жамоат тартибини бузган ҳар бир фуқаронинг ҳаракатларига қонуний тартибда баҳо берилади”, - дейилган хабарда.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek