ТДЮУ магистратурасига қабул қилишнинг янги тартиби

Matn6-iyul, 2018, 19:202 daqiqa0 koʻrish

#Абитуриент2018

2018 йил 4 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра қуйидаги асосий тартиблар ўрнатилди:

👉 ТДЮУ магистратурасига кириш имтиҳонлари 1 августдан 20 августгача бўлган давр оралиғида қуйидаги шаклда олиб борилади:

ЎзР фуқаролари учун - ёзма имтиҳон;
хорижий фуқаролар учун - суҳбат;

👉 Ёзма имтиҳон мутахассислик фанлари ва чет тили фани бўйича ўтказилади;

👉 ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар Интернетнинг халқаро ахборот тармоғи орқали (‼️) 15 мартдан 30 июлгача тақдим қилинади;

👉 Керакли ҳужжатлар (паспорт, диплом ва иловаси, 3х4 расм) PDF форматида юборилади;

👉 Агар абитуриент ўқишга қабул қилинса, 3 кун ичида ҳужжатларнинг аслини топширади, унгача ҳеч ким асл ҳужжатларни топшириши шарт эмас;

👉 Ёзма имтиҳонни ўтказиш жараёни видеотасвирга олиш орқали амалга оширилади;

👉 Ёзма имтиҳон бўйича максимал балл 150 баллни ташкил этади, ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:

мутахассислик фанлари бўйича - 0 баллдан 100 баллгача;

чет тили фани бўйича - 0 баллдан 50 баллгача.

👉 Қуйидаги сертификатларга эга абитуриентлар чет тили фани бўйича ёзма имтиҳонни топширишдан озод қилинади ва уларга энг юқори балл (50 балл) қўшилади:

- В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификати;
- CEFR бўйича В2;
- IELTS бўйича 6.0 балл (бунда writing модулидан 6.0 балл);
- ТОЕFL бўйича 95 балл (бунда writing модулидан 27 балл);
- TestDaF бўйича TDN3 балл даражаси;

👉 Ҳар бир фан бўйича ёзма имтиҳон учун ўрнатилган юқори баллдан 55 фоизини ёки ундан кам тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда ёзма имтиҳонга келмаган абитуриентлар магистратурага қабул қилинмайди;

👉 Ёзма имтиҳон натижалари ТДЮУнинг веб-сайтига имтиҳонлар ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида жойлаштирилади;

👉 ёзма имтиҳон натижаларидан норози абитуриент натижалар эълон қилингандан 2 иш куни мобайнида апелляция комиссиясига шикоят бериши мумкин;

👉 Абитуриентлар суҳбат натижалари бўйича 55 балл ёки ундан кам балл тўплаган ҳолларда суҳбатдан ўтмаган деб ҳисобланади;

👉 Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас;

👉 Давлат комиссиясининг ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 30 августдан кечикмай қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek