Tanzila Narbayeva jurnalist va blogerlar bilan uchrashdi

Matn23-avgust, 2019, 15:462 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Сенатдаги учрашув

Кеча Сенат раиси Танзила Нарбаева бир гуруҳ журналист ва блогерларни Сенат биносига чақириб, улар билан учрашув ташкил қилди. Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Учрашувдан англашилган асосий жиҳатлар қуйидагича бўлди:

• бундан буён Сенат ҳар ярим йилликда амалга оширилган ишлар тўғрисида халқ олдида очиқ ҳисобот бериш тартиби йўлга қўйилади;

• келгусида Сенатнинг ялпи мажлисларини жонли эфирда трансляция қилиш режалаштирилмоқда (бугун илк маротаба ана шундай жонли эфир бўлди). Бу сенаторларнинг фаолиятини халққа янада яхшироқ таништиришга катта ёрдам беради;

• йил охирида бўлиб ўтадиган сайловлардан кейин янги чақириққа сайланган маҳаллий кенгашларнинг фаолиятини кескин ўзгартириш, уларнинг фаоллигини ошириш, шунингдек маълум бир штатда ҳақ тўланадиган маҳаллий депутатлар корпусини шакллантириш режалаштирилмоқда;

• Сенат ўзининг янги биносига кўчгандан кейин, журналист ва блогерларга иш фаолиятида керак бўладиган замонавий қурилмаларни, хусусан мобил телефонни олиб кириш бўйича имкониятлар яратиш режалаштирилмоқда;

• учрашувда сенаторлар қонунларни ёқлаб, қарши бўлиб ёки бетараф қолиб овоз берганда экранда шунчаки рақамлар эмас, балки исм-шарифлар бўйича натижаларни кўрсатиш таклиф қилинди. Шунда сенаторларнинг ўзига бўлган масъулияти ортиши таъкидланди. Сенат раиси ушбу таклифни маъқуллади, кўриб чиқишини билдирди;

• сенатнинг янгиланган талқиндаги сайти яратилмоқда экан. Ўша сайтда ҳар бир сенаторнинг шахсий саҳифасини яратиб, унда сенатор томонидан қилинган ишларни (юборган сенаторлик сўровлари ҳамда мурожаатлари, қайси қонунларни маъқуллаб, қайсиларига қарши бўлгани ва ҳ.к.) акс эттириш таклиф қилинди. Шунда фуқаролар ўзининг ҳудудидан масъул бўлган сенаторнинг фаолиятига баҳо бера олиш имконига эга бўлади;

• учрашув якунида Танзила Камаловна журналист ва блогерлар учун Сенат томонидан янги танлов эълон қилинганини маълум қилди. Сенат фаолиятига оид энг яхши материаллар сараланиб, Конституция байрами арафасида ғолиблар тақдирланади.

Танлов эълон қилиниши ҳам қизиқ бўлди. Дастлаб Танзила Нарбаева танлов номини «Сенат – халқ манфаатлари ҳимоячиси» деб номласак, дея таклиф қилди. Аммо блогер Эльдар Асанов танловнинг бу номи журналист ва блогерлар Сенатни фақат мақташи керак, деган хулосани беради, Сенат фаолияти ҳақида танқидий материаллар ҳам ёзилиши мумкинлигини, шу сабабли номни ўзгартиришни таклиф қилди. Сенат раиси бу ташаббусни маъқуллади, муҳокамалардан сўнг, танлов номи «Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?» дея таъкид эмас, сўроқ формасига ўзгартирилди;

• шундан сўнг журналист ва блогерлар Сенат биносини айланишди, қўмиталарнинг мажлисларида иштирок этишди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek