Таълим кредити 7 йил муддатга имтиёзли берилади

Video30-iyun, 2021, 20:302 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Энди таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йилга берилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этмоқда. Унда давлатимиз раҳбари таълим кредити бериш тизими ҳақида фикр билдирди. Жумладан:

“Иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратамиз.

Маълумки, бугунги кунда ота-оналар фарзандини олийгоҳда ўқитиш учун 22-28 фоиз ставкада таълим кредитини 3 йил муддатга олмоқдалар.

Лекин бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани ҳам бор гап.

Шуни ҳисобга олиб, янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилади.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун, контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этилади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek