Talabalar uchun qishki ta'til qachon boshlanadi
Manba:Xushnudbek.uz
Талабалар учун қишки таътил қачон бошланади?
Ёдингизда бўлса, аввалроқ 22 декабрь куни бўладиган сайловлар муносабати билан талабалар учун қишки таътил даври 20 декабрдан 6 январгача деб белгиланиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Аммо ҳалигача бу расман аниқ бўлмади. Талабалар томонидан “таътил кунлари қачон аниқ бўлади”, деган саволлар жуда кўп берилмоқда.
Ростини айтсам, қачон аниқ бўлишини билмайман. Мендаги маълумотларга кўра, талабаларни қишки таътилга вақтлироқ юбориш ҳақида давлат раҳбаридан рухсат олинган. Ҳозирча бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг баёни чиқишини кутишмоқда. Балки талабалар учун қишки таътилга кетиш даврида самолёт ва поездларга чегирмалар берилишини инобатга олиб, баён чиқиши чўзилаётгандир, ким билсин.
Лекин 99,9% эҳтимол билан, қишки таътил вақтлироқ бошланади. Яъни 19 декабрь - охирги ўқиш куни, 6 январь - биринчи ўқиш куни бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
