Ёшлар иттифоқидан Чегарасиз лойиҳасининг янги сони
Ёшлар иттифоқидан яна бир муваффақиятли ижтимоий ролик!
Танишинг, «Чегерасиз» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони — Mаҳлиё Ўроқова, 15 ёш, мактаб ўқувчиси. «Ёш китобхон 2018» танлови ғолиби.
Mаҳлиё ҳар қандай оила фарзанди ўзининг тинимсиз меҳнати ва кучли иродаси орқали ҳаётда ғалаба қозона олиши мумкинлигини исботлади.
Фильм ҳаётий воқеаларга асосланган, ундаги барча қаҳрамонлар реал шахслар бўлиб, актёрлар жалб этилмаган.
Алишер Саъдуллаев бошчилигидаги жамоа ушбу лойиҳани бошлаганда, "кейинги сонларида кимларни чиқаришаркин, фақат жисмоний имконияти чекланган ёшлар ҳақида ролик қилинса, унча қизиқ бўлмай қолади", деб ўйлагандим. Лекин лойиҳанинг 3-сонини кўрдиму, беихтиёр «баракалла» деб юбордим!
Кўришни тавсия қиламан! Видеонинг сифатли форматдагиси мана бу ерда.
P.S.: Маҳлиё тимсолида болалигим эсимга тушиб кетди.
👉 @xushnudbek 👈
