Таксичилик учун лицензиялаш тартиби бекор қилингани йўқ
❗️Таксичилик учун лицензиялаш тартиби бекор қилингани йўқ
Ижтимоий тармоқларда 2021 йил 1 январдан бошлаб таксичилик учун лицензиялаш тартиби бекор қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Кеча Президент фармонига биноан, бир қатор фаолият турларини лицензиялаш тартиби бекор қилинган эди. Тўлиқ рўйхат мана бу ерда (t.me/uzauz/278).
Ушбу рўйхатда қуйидагича банд бор:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти».
Кўпчилик шу бандни таксичиларга ҳам тааллуқли деб тушунибди. Аммо бу фақат юк ташиш фаолиятига тааллуқли.
❌ Одам ташувчи таксичиларга лицензиялаш тартиби бекор бўлмади, у ҳалиям ўз кучида турибди.
Аввалроқ 60 дан зиёд касблар қаторида таксистлар ҳам ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сифатида даромад солиғидан озод қилиниши таъкидланганди, аммо кейинчалик тасдиқланган касблар рўйхатидан негадир таксичилик ўрин олмади. Кейинчалик таксистлар учун алоҳида тартиб бўлиши ва яқин орада эълон қилиниши айтилганди, аммо ҳозирча бундай тартиб эълон қилинмади.
Бизда расмий фаолият юритмайдиган таксичилар сони кўплиги таъкидланади, аммо қонуний таксичилик фаолияти билан шуғулланиш жуда қийин ва бюрократик жараёнларга тўла эканлиги, бировга халақит бермай ўз оиласини боқаётган юртдошларимизнинг фаолиятини соддалаштириш кераклиги ҳақида ҳам доимий равишда айтиб келинади.
👉 @xushnudbek 👈
