Ўзбекистонда янги супер-мупер контракт жорий этилиши мумкин

Matn3-avgust, 2018, 11:071 daqiqa0 koʻrish

Manba:Xushnudbek.uz

«Супер-мупер контракт» очилиши мумкин

Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг Kun.uz’га берган интервьюсидан шу нарса аниқлашдики, ҳозирда «супер контракт» бўйича янги тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бу янги тартиб қуйидагича:

Хабарингиз бор, ҳозирги тартиб бўйича максимал баллнинг 30%идан баланд балл (ўтган йили 68, жорий йилдан 56,7 балл) олиб ўқишга кира олмаган абитуриент қиммат контракт тўлай олса, бемалол талаба бўлиши мумкин эди.

Янги тартибда эса, шу 30% баллни ололмаганларга ҳам имкон берилади. Яъни кимдир 56,7 балл ҳам ололмади, айтайлик, атиги 5 ёки 10 балл олди (таваккал белгиласа ҳам кўпроқ чиқадией!).

Марҳамат, энди шу 10 балл тўплаган абитуриент ҳам талаба бўлиши мумкин. Фақат битта шарти: «сепур контракт»ни пулидан ҳам кўпроқ тўлаши керак!

Ушбу «супер-мупер контракт»нинг нархи ҳали маълум эмас.

Тасаввур қилиш учун Юридик университет мисолида нархларни келтирамиз:

56,7 балл тўплаб, кира олмаганлар (4 баллик арзон ҳудуддан ташқари):

👉 25 баробар, яъни 276 млн. 450 минг сўм.

Демак, 0 баллдан 56,7 баллгача тўплаб, кира олмаганлар 276 млн.дан ҳам қимматроқ тўлашади.

Ана шунақа гаплар. «Ғарбда пулини тўласа бемалол ўқийверади, нега бизда унақамас» дердик. Мана, Сизга ўша ғарб! :)

P.S.: Матн таҳрирланди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek