Тест синовларида максимал балл ва контракт чегараси ўзгарди

Matn3-avgust, 2018, 11:031 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

#Абитуриент2018

Хабарингиз бор, жорий йилда тест саволлари сони ҳар бир блокда 36 тадан эмас, балки 30 тадан бўлди.

Демак максимал олиш мумкин бўлган баллар ҳам камаяди.

Илгари энг максимум балл 226,8 бўлган эди, жорий йилдан бошлаб энг максимали 189 балл бўлади.

Бу дегани тахминимча, атиги 100 балл билан 60-70% ОТМларга бемалол кириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, яна бир жиҳатни эътиборга олиш керак.

Ёдингиздами, ўтган йилдан бошлаб қўшимча (оширилган) контракт учун 68 балл тўплаш кифоя эди. Яъни энг юқори баллнинг 30%и.

Энди шу балл ҳам ўзгаради. Сабаби 189 баллнинг 30%и 56,7 балл бўлади.

Демак, кеча кира ўқишга кира олмаганлиги маълум бўлган, лекин 56,7 баллдан кўп тўплаган абитуриентлар биринчи йили қимматроқ контракт тўлаб, бемалол талаба бўлиши мумкин.

Агар мабодо кимдир 56,7 балл ҳам тўплай олмаган бўлса (қойилей), унда асло хавотирга тушманг. Сизлар учун махсус «супер-мупер контракт» очилиши ҳам мумкин. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълими вазири хабар берган эди. Фақат асосий шарти Сиз ҳозир амалда бўлган қиммат контрактдан ҳам қимматроқ пул тўлашингиз керак бўлади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek