Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади.
«Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлаган барча юртдошларимизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда сизларнинг шаънингизга энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, барчамизнинг камол топишимиз, жамиятда муносиб ўрин эгаллашимизда бор билим ва тажрибасини, қалб ҳароратини бахш этиб келаётган меҳридарё устозларимизга чин юракдан миннатдорлик билдирамиз», - дейилади табрикда.
Манба: president.uz/uz/2049
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ




