Устоз ва мураббийларга байрам табриги
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Дедилар дунёда асли ким азиз?
Айтдилар: устоздир, устоз бегумон.
Тағин айтдиларки: азиз шубҳасиз
Устозин қадрига етолган инсон!
Нега шеър ёзмайин, юракдан ёниб,
Нега таъзим қилмай, Сизга бу маҳал.
Нега хизматингиз қилмай қувониб,
Эй азиз муаллим, устози аввал.
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сизки юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ёки санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан.
Бугунги касб байрамлари билан юртимизда фаолият юритаётган барча устоз ва мураббийларни, шу жумладан, менга таълим берган, тарбия берган, ҳаёт сабоқларини ўргатган ва бугун ҳам ўргатаётган жондан азиз устозларимни чин қалбимдан табриклайман.
Азиз устозларим, олдингизда бир умр қарздорман, Сизлар учун бошим ерга теккунча таъзимдаман!


