Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги кунлардаги эътиборли икки жиҳати

Albom9-iyun, 2020, 18:531 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Сўнгги кунлардаги эътиборли 2та жиҳат:

1. Шавкат Мирзиёев ғалла даласига олдиндан тайёрлаб қўйилган тахта йўлакдан эмас, даланинг ўртасидан кириб борди. Чиройли бўлиб ўсиб турган ғаллани ўриб, тахтадан поёндоз ёзиш кимни ғояси бўлганини билмадиму, лекин Президент шуни кўра туриб, атайин бошқа жойдан далага кириб борганидан қолганлар тўғри хулоса чиқарса ёмон бўлмасди.

2. Ўтган ҳафтада бўлган мажлисда Шавкат Мирзиёев қуйидаги фикрни билдирган: «Сизларга бир гап айтишга ҳам қўрқиб қолганман, дарров президентни мақташни бошлайсизлар. Бугунги ислоҳотларни президент эмас, қонун амалга оширяпти, деб бир неча мароталаб айтганман».

Бундан ҳам айримлар хулоса қилса яхши бўларди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek