Шавкат Мирзиёев ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида

Foto29-sentabr, 2021, 13:361 daqiqa0 koʻrish

Парашютда сакрамаган десант, танк ҳайдашни билмайдиган механик ҳақида

Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда ҳарбий соҳа ҳақида ҳам фикр билдирди:

«Президент бўлганимнинг илк йилида бир ҳарбий қисмга бордим, десантчи аскарлар билан суҳбатлашдим. Қоида бўйича десантлар тез-тез парашютда ўқув машғулотларини олиб бориши керак. Лекин бир аскардан "охирги 1 йилда неча марта парашютдан сакрагансан?" деб сўрасам, "Ўртоқ бош қўмондон, бир марта ҳам сакрамадим, чунки парашют йўқ" деб айтди. Бу шармандалик-ку.

Ёки Каттақўрғондаги ҳарбий қисмда танк ҳайдашни билмайдиган механикни кўрдим. Ия, бу қанақаси? Шундан сўнг мудофаа вазири Қобул Бердиевни ишдан олдим.

Мана энди жорий йилда АРМИ-2021 танловида 42 мамлакатнинг армияси орасида 2-ўринни олдик. Танкчиларимиз ўз йўналишида 1-ўринни олишди».

Маълумот учун: Қобул Бердиев 2017 йилнинг сентябрь ойида мудофаа вазири лавозимини тарк этган, унинг ўрнига ички ишлар вазири Абдусалом Азизов (ҳозирги ДХХ раиси) вазир этиб тайинланганди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek