Шавкат Мирзиёев аждодлар тарихи ва таълим ҳақида
Шавкат Мирзиёев:
«Бобур 12 минг кишилик аскарлари билан 100 минг кишилик қўшинни қандай қилиб енгган? Шунчаки бундай ғалаба қилиб бўлмасди, аскарларнинг ватанпарварлиги юқори бўлган. Бугун қуйи палатада ҳам Бобурни эсладим, охирги пайтлар аждодларимизнинг тарихи ҳақида кўп ўқияпман. Ҳайрон қоляпманки, Бобурнинг ёзганлари ҳозирги даврга ҳам тўғри келади. Унинг экология ҳақида ёзганларини ўқисангиз, ҳозирги даврда яшайди, деб ўйлайсиз.
Бизга эса совет даврида Пушкин, Лермонтовнинг боболарининг ҳоки қаерда тўкилганини ўқитган холос. Алишер Навоий ёки Бобурларни ўқитмаган.
Ёки шунча йил ҳарбий мактабларимиз Суворов номида бўлган. Бирорта одам айтмаганки, мустақил бўлганимизга неча йил бўлди, нега мактаб номи Суворов бўлиши керак, деб. Биз Суворов мактабларини Темурбеклар мактабига ўзгартирдик».
👉 @xushnudbek 👈
