Бахтиёр Раҳмонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди

Matn12-may, 2018, 11:151 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Маълумотларга кўра, Сергели тумани ҳокими Раҳмонов Бахтиёр Султонович Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланибди.

Олмазор туманининг собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев 12 апрель куни қурилиш вазири этиб тайинланган эди.

Раҳмонов Бахтиёр Султонович - 1959 йил, Тошкент вилоятида туғилган. Миллати ўзбек.

Маълумоти олий. 1981 йил, Киев муҳандис-қурилиш институти тамомлаган.

Муқаддам Миробод тумани ҳокими ва Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш масаласи бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👎 9
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek