СЧР тўловини арзонлаштириш ёки муқобил вариант топиш керак

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0

Manba:Oliy Majlis Senati

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева мажлисда нутқ сўзламоқда

Т.Нарбаева: Сафарбарлик чақирув резервидаги хизмат тўлов миқдорини ёки арзонлаштириш ёки муқобил вариантини топиш керак

Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги Қонун муҳокамасида сенаторлар томонидан мамлакатимизда тизимда амалга оширилаётган ишларга урғу берилди.
Қолаверса, муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ борасидаги сайъ-ҳаракатлар тўғрисида сўз юритилди.
Сенаторлар ўз навбатида, ижтимоий тармоқларда сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўташ учун тўланадиган маблағлар миқдорининг юқори экани, бу эса аҳоли орасида турли эътирозларга сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Сенат Раиси мазкур фикрларни қўллаб-қувватлаган ҳолда сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўташ тўлов миқдорини ёки арзонлаштириш ёки муқобил вариантини топиш юзасидан Мудофаа вазирлиги масъулларига икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритиши юзасидан топшириқ берди.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek