Сафарбарлик чақируви резерви тўловлари бўйича таклифлар

Video30-sentabr, 2021, 13:082 daqiqa0 koʻrish

Ўтган сафарги Сенат ялпи мажлисида сенаторлар ижтимоий тармоқларда сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўташ учун тўланадиган маблағлар миқдорининг юқори экани, бу эса аҳоли орасида турли эътирозларга сабаб бўлаётганини таъкидлаган, Сенат раиси эса бу бўйича тегишли топшириқ берган эди.

Кеча бўлиб ўтган Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисининг 1-кунида молия вазири ўринбосари бу бўйича ўз таклифини берибди.

Биринчи таклиф: "Темир дафтар"га кирган оилалар фарзандларига тўловни тўлиқ қоплаб бериш.

Иккинчи таклиф: тўлов миқдорини бирданига эмас, балки бўлиб-бўлиб тўлаш имконини яратиш.

Лекин негадир нархни арзонлаштириш бўйича таклиф берилмади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek