Самарқандда тестда қоида бузган назоратчи ишдан бўшатилди
Қоидани бузган назоратчи ишдан бўшатилди
Халқ таълими вазирлигининг берган маълумотига кўра, 7 август куни Самарқанд шаҳрида ўтган тест синовларида синглисига ноқонуний ёрдам бермоқчи бўлиб, унинг саволлар варақасини видеога олган назоратчи иш жойидан ҳам тегишли жазосини олган.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (!!!) лавозимида ишлаб келаётган назоратчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ҳурматли назоратчилар! Илтимос, тест жараёнларида ҳалол бўлинг, ҳеч кимга, гарчи у туғишган жигарингиз бўлса ҳам, ёрдам берманг. Бундай ишларга виждонингиз йўл қўймайди, деган умиддамиз. Аксинча, биргаликда тестда "ўйин" қилмоқчи бўлаётган уддабуронларга қарши кескин курашишимиз керак. Бунда Сизнинг ҳиссангиз катта.
👉 @xushnudbek 👈



