Ижтимоий тармоқлардаги ёлғон хабарлардан огоҳлантириш
Шу опамга, шу поччам
Қайсидир виждонсиз ва гуноҳдан қўрқмайдиган пасткашлар мана бунақа ёлғон хабарларни тарқатишини кўп кўрганмиз.
Уларку майли, аммо ёшларимиз ҳам шунга яраша содда. Уларнинг кўпчилигида на мантиқий таҳлил бор, на бунақа хабарларга иммунитет.
Шунга ишонаётганларнинг бирортаси «қани, ўзи ростдан Кун.узда шунақа хабар чиқдими» деб текшириб кўрмайди. Йўқ, бунақа текшириб кўрса, нозиккина миячаси қийналиб қолиши мумкин. Ундан кўра, ҳовлиқиб, дўстларига, гуруҳларга тезда форвард қилиш маъқулроқ.
Хабарни тагида https://kun.uz/86861491 деган ҳавола турибди, ҳеч бўлмаса шунга кириб кўринглар, ана шунда кўрасизлар, у ерда нима ёзилганини (изоҳ: бу хабарда Ҳайит кунги тестлар кўчирилгани ёзилган).
Аҳвол шу даражада ачинарлики, «Кун.уз хабар беришича, 9-қаватдан сакраб тирик қолганлар, бюджетга кирармиш» деб миш-миш тарқатишса, камида юз киши сакраб кўради🤦♂️
❗️Айримлар хафа бўлса ҳам айтаман, илтимос, етаклаган томонга кетадиган қўйга ўхшаб қолмайлик, онгли инсонмизку ахир.
👉 @xushnudbek 👈


