Самарқандда кампирни урган йигитларга жиноий иш қўзғатилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganСамарқандда кампирнинг бошига челак кийдириб урган икки йигит ушланган. Уларга жиноий иш қўзғатилган.
Куни-кеча ижтимоий тармоқларда юриб кетаётган бир кампирнинг бошига челак кийдириб, уни урган икки йигитнинг видеоси тарқалиб кетди. Бош прокуратура ушбу воқеа юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, ушбу воқеа 2018 йилнинг май ойи ўрталарида содир бўлган. Самарқанд шаҳар “Шодиёна” савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Х.нинг орқа томонидан келиб, Р. исмли шахс унинг бош қисмига челак кийдиргач, Ш.А. уни қўли билан бир марта уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.
Ушбу ҳолат, Ш.А.нинг таниши А.М. томонидан ўзининг “Samsung” русумли телефон аппарати ёрдамида видео тасвирга олинган ва 2018 йил 6 ноябрь куни Д.Б.томонидан “Instagram”ижтимоий интернет тармоғи орқали тарқатилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2018 йил 10 ноябрь куни Ш.А., Р., А.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” ва “д” бандлари (оғирлаштирувчи ҳолатларда безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди, Ш.А. ва А. М. ушланган. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилганлар уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳам мумкин.
Жиноят иши юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

