Саид Аҳмаднинг От билан суҳбат ҳикояси мутолааси

Matn11-fevral, 2019, 21:301 daqiqa0 koʻrish

Кечки мутолаа
(ўқиш учун атиги 15 дақиқа вақтингиз кетади)

Ҳурматли, китобхон. Кўпчилик севимли адибимиз Саид Аҳмад ижодидан намуна сўрашганди.

Албатта Саид Аҳмадни энг аввало комедия жанридаги, кулгига бой асарлари билан кўпроқ эслаймиз. Сабаби адибнинг ўзи ҳам ҳаётда жуда қувноқ инсон бўлганлиги, моҳирона ҳазил қилишда унга етадигани йўқлиги ҳақида ҳам кўп эшитганмиз, ўқиганмиз.

Аммо бугун Саид Аҳмаднинг бироз жиддий ҳикоясини танладик. Бу билан марҳум адибимизнинг нақадар серқирра ижодкор бўлганлигига кичик ишора қилмоқчимиз.

Ҳикояда тилган олинган отнинг ҳаёти унча-мунча темир юракларни ҳам ўртаб юборса керак. Адиб ҳикояда яхши бир риторик саволни ўртага ташлайди: қанчалар раҳмсиз бўлиб кетганмиз-а?!

Ёқимли мутолаа тилайман!

Саид Аҳмад. От билан суҳбат (ҳикоя)

👉 https://teletype.in/@xushnudbek/HJZTkfJSV

P.S.: Айтганча, ҳикоя бошида тилга олинган Ургутдаги от қабри ростдан бормикин? Агар ўша қабр бўлса ва агар ёзувчи айтган воқеа ҳақиқатдан содир бўлган бўлса, унда бу ҳақида шедевр фильм ишлаш мумкин! Хатикодан қолишмайдиган фильм бўлиши аниқ.

Қуйида мазкур ҳикояни муҳокама қилишингиз мумкин 👇
#кечки_мутолаа

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek