Safo Nur қурилмаси тиббий асбобларни стериллаш учун тақдим этилди
🎓 Ижтимоий-тижорий реклама
Атрофимизда кўз илғамас, лекин ҳар бир инсон учун хавфли бўлган таҳдидлар ҳам мавжуд, булар — зарарли инфекциялар!
Ўзбекистонда стоматолог, маникюр-педикюр усталари, косметологлар хизматларининг баҳоси бошқа хориж давлатларига нисбатан сезиларли паст экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Хорижда аксарият амалиётларда бир марта ишлатиладиган асбоб-ускуналар қўлланади ва стерилизацияга оид масалалар қатъий назорат остида. Бу тиббий ва маиший хизматларнинг баҳосига ҳам таъсир қиладиган ўнлаб омиллардан бири. Тўғри, Сиз парвариш қилинган тирноқлар, чиройли табассум соҳиби бўласиз – аммо ниманинг эвазига? Бу гўзалликнинг баҳоси қанча? Бу ҳақда бироз фикр юритайлик.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистикасига кўра, ОИВ, B ва C гепатитлари вирусларини юқтириш ҳолатларининг 3-11%и стоматологик ва бошқа шифокорлик манипуляциялари жараёнида ҳамда гемоконтактли инфекциялар ўтиш механизми мавжуд бўлган бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида кўп марта қўлланадиган, зарарланган асбоб-ускуна ва жиҳозлар орқали юз беради. Бундай вазият ҳар бир инсон билан содир бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ахир биз стоматолог кўригига борамиз, гўзаллик салонлари, косметолог ва маникюр усталарига пардоз учун мурожаат қиламиз. Клиника ва салонларда инсонларга гемоконтактли инфекциялар юқтириш ҳолатлари мавжудлигини эса исботлаб бўлмайди, чунки беморлик аломатлари анча вақт ўтиб, кейинчалик аён бўлади.
Дарҳақиқат, халқ орасида «меҳрибон қотил» деб ном олган С вируси гепатити жуда секин, лекин аниқ зарар етказади. C вирус гепатитига қарши тўла-тўкис даволайдиган замонавий вакцина мавжуд эмас, шу боис унга қарши курашишни фақат профилактика чораларини такомиллаштириш, яъни шифокор ёки уста ишлайдиган асбоб ва ускуналарнинг юз фоиз кафолатли стериллигига эришиш орқали олиб бориш лозим. Тиббий ва маиший хизматлар хавфсизлигининг кафолати, бу - саломатлик учун хавфсиз бўлган стерил асбоб ва ускуналардир!
Замонавий тиббиётда стериллашнинг турли усуллари мавжуд. «New Medical Technologies» компанияси бундай усулларга қарама-қарши эмас, балки ҳамёнбоп муқобил сифатида тиббий асбоблардаги вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспораларни стериллаш учун «Safo Nur» қурилмасини тақдим этади.
«Safo Nur» қурилмасининг ишлаш принципи — тиббий асбоблардаги вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспоралар инактивациялаштирилади, яъни зарарсизлантирилади, шу асосда вирусларнинг цитопатоген хусусияти йўқотилади, яъни улар кўпайиш ва соғлом хужайраларни зарарлаш қобилиятини йўқотади ва нобуд бўлади.
❗️Муҳими: қурилмада тиббий асбобларнинг ишчи характеристикаларини йўқотмасдан (асбоблар ўтмас-тўмтоқ бўлмайди, зангламайди ва ўз хусусиятларини йўқотмайди) уларнинг тўлиқ зарарсизланишини таъминлайдиган стериллашнинг кимёвий “совуқ”, жаҳон тиббиётида кенг миқёсда маълум ва самарали бўлган фотодинамик услуби қўлланган. Қурилма нархи ҳамёнбоп, бошқарилиши оддий ва содда, қурилмани амалиётда қўллаганда ва атроф-муҳит учун хавфсиз ва мутлақо зарарсиздир, стериллаш натижасида асбоб-ускуналарга зарар етказилмайди ҳамда пўлат, бошқа металл, композит материаллар ва турли қотишмалар, пластик, силикон ва шишадан тайёрланган, яъни юқори даражадаги ҳароратда стериллашга бардош бера олмайдиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларни стериллаш учун айнан мос келади.
Қурилма яратувчиси ва инактивациялаш услубининг муаллифи – ўзбекистонлик олим, профессор ва тиббиёт фанлари доктори Нариман Гулямович Гулямов.
Қурилмага Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти берилган, шунингдек у Евросиё патент идораси ва АҚШ патент идораси томонидан берилган ихтиро патентлари билан ҳимояланган. Шу билан бирга, дунёнинг бошқа мамлакатлари,яъни Хитой, Европа ҳамда Ҳиндистон патент идоларига ихтиро учун патентга аризалар тақдим этилган.
☎️ Қўшимча маълумот http://nmt.uz сайтида ва +998 90 3512090 рақами бўйича.

