Рўзанинг фазилатлари ва унинг илоҳий мукофоти
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Аллоҳ таоло деди: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Рўзанинг бу каби фазлга эга бўлишининг иккита маъноси бор: биринчиси - рўза ички амал ҳисобланади. Иккинчиси - рўза тутиш Аллоҳ таолонинг душмани — шайтонга қаҳр қилиш демакдир. Маълумки, шаҳвоний нафс ейиш ва ичиш билан қувватланади. Шаҳвоний нафси кучли бўлган одамга шайтон ўз амрини ўтказиши осон бўлади. Рўза тутган одамга эса шайтон яқинлаша олмайди. Рўзанинг бундан бошқа ҳам фойдалари кўп бўлиб, уларни санаб, адоғига етиб бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мўминнинг қалқони» китобидан.
👉 @xushnudbek 👈

