Республика олий таълим кенгаши ташкил этилади

Matn30-sentabr, 2019, 19:051 daqiqa0 koʻrish

​​Республика олий таълим кенгаши тузилади

Олий таълим тизимида халқаролашувни кенгайтириш, таълим сифати ва мазмундорлигини ошириш ҳамда коррупцион ҳаракатларга чек қўйиш, шаффофлик, холислик ва объективлигини таъминлаш мақсадида Республика олий таълим кенгашини тузиш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

👉 https://regulation.gov.uz/uz/document/8025

Кенгаш юридик мақомга эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади.

Кенгаш аъзолигига, қоида тариқасида, ректорлар, Фанлар академиясининг аъзолари, олий таълим тизимида ёки соҳалар бўйича ишлаб чиқаришда юксак тажрибага эга бўлган мутахассислар, хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари, ижодкор ва зиёлилар, катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.

Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Республика олий таълим кенгашининг 18 кишилик дастлабки таркиби ҳам муҳокама учун эълон қилинди. Кенгашга Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умрзоқов раислик қилиши режалаштирилмоқда.

Қувонарлиси, Кенгаш таркибига менинг номзодим ҳам таклиф қилинмоқда. Агар мазкур лойиҳа тасдиқланиб, Республика олий таълим кенгаши аъзолигига қабул қилинсам, Худо хоҳласа, олий таълим тизимини ривожлантириш учун бор куч-ғайратимни сафарбар қилишга тайёрман. Ишонч учун раҳмат.

Қарор лойиҳаси 2 октябрга қадар муҳокама қилинади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek