Рафаэль Надаль — Australian Open чемпиони ва рекордчи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Рафаэль Надалнинг турли йиллардаги ғалабалари ва Катта Дубулға турнирларидаги совринлари акс этган коллаж

🎾Надаль — чемпион ва рекордчи!

Australian Open турнири финалида 🇪🇸Рафаэль Надаль драматик баҳсда 🇷🇺Даниил Медведев устидан ғалаба қозонди.

Дастлабки иккита сетда Медведевнинг қўли баланд келганди (6:2, 7:6). Бироқ 35 ёшли Надаль ирода кўрсата олди ва супер камбэк эвазига кейинги 3 та сетни ўз фойдасига ҳал қилди (6-4, 6-4, 7-5).

Бу Надаль учун Катта Дубулға туркумига кирувчи турнирлардаги 21-ғалабаси. Ва у рекорд ўрнатиб, тарихга кирди.

Ҳозирда Рожер Федерер ва Новак Жоковичлар ҳисобида 20 тадан Катта Дубулғага кирувчи кубок бор.

Рафаэль Надалнинг ашаддий мухлиси сифатида ўзимни ўзим табриклайман! :)

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2796
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek