Қозоғистондаги муҳим сиёсий ўзгаришлар ва янги тайинловлар
Қозоғистонда бугун бўлган воқеалар:
👉 Қозоғистон Сенати раиси Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд келтирди ва мамлакат президенти лавозимига киришди;
👉 Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд қабул қилгандан сўнг, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг номини мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев шарафига «Нурсултон» деб ўзгартиришни таклиф қилди;
👉 Парламент ҳамда сиёсий партия раҳбарлари аллақачон бу таклифни маъқуллаб бўлишди ва улар ушбу таклиф депутатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланишига ишонишмоқда. Демак, 99,9% эҳтимол билан эндиликда Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳри бўлади;
👉 Вақтинча президентлик лавозимига киришган Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ўрнига Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева бугуннинг ўзида Сенат спикери (раиси) сифатида сайланди. Демак, мабодо - Худо кўрсатмасин - Қозоғистоннинг ҳозирги вақтинчалик ёхуд келгусида сайланадиган доимий президентига бирор кор-ҳол бўлса, яъни ваколати муддатидан олдин тугатилса, унда Дариға Назарбоева мамлакат президенти сифатида фаолият олиб боради (агар 2 ой ичида ўтадиган сайловларда ўзи ғолиб бўлмаса, албатта).
Хуллас, қўшниларимизда шунақа гаплар бўляпти. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз. Чунки ён қўшнинг, жон қўшнинг деб қўйишибди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


