Наврўз муносабати билан 44 нафар маҳкум афв этилди
Наврўз муносабати билан афв эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами муносабати билан 44 нафар маҳкумга нисбатан афв эълон қилиш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.
Фармонга биноан, 7 нафар шахснинг жазоси тўлиқ бекор қилинди, 11 нафари жазони ўташдан шартли равишда озод этилди, 12 нафар шахснинг жазоси енгилига алмаштирилди, 13 нафар шахснинг жазо муддати қисқартирилди, 1 нафар шахс эса қўшимча жазо чорасидан озод этилди.
Афв тўғрисидаги Фармон натижасида озодликдан маҳрум этилган 30 нафар маҳкумлар ўз оилалари бағрига қайтди.
Афв этилганларнинг 23 нафари тақиқланган ташкилотлардаги фаолияти учун жавобгарликка тортилган эди.
Афв этилганларнинг 2 нафари 60 ёшдан ошган шахслар, 5 нафари аёллар.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

