Қабул бошланишига 5 кун қолганда квоталар ҳали номаълум
❗️5 кун қолди
#abituriyent
Бугун, 10 июнь. Қабул жараёнлари бошланишига атиги 5 кун қолди.
Лекин ҳозиргача қабул квоталари маълум эмас.
Ҳаттоки қайси йўналишга қайси мутахассислик фани асосий фан (3.2 балл), қайси бири иккинчи фан (3.1 балл) эканлиги ҳам маълум эмас. Бу дегани абитуриентлар бир пайтда қайси 3та йўналишга топшириши мумкинлигини ҳам билишмайди.
Жорий йилда абитуриентлар фақат 2та мутахассислик фанидан тест топширади. Лекин бу ҳам ҳозирча оғзаки маълум қилинди, расман ҳужжати чиқмади.
Батафсил: t.me/xushnudbek/5898
Кейин ҳайрон бўлиб юрамиз, нега халқ норози бўляпти, нега шунча яхши иш қилсак ҳам бизга эътироз билдиришади, нега фақат ношукрлик қилаверишади ва ҳ.к.
Кутайликчи, яна қанча чўзишар экан.
👉 @xushnudbek 👈



