Шайх Зайниддин қабристонидаги қотиллик юзасидан маълумот

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Қабристон ҳудудида қотиллик аломатлари билан топилган мурда юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди

2018 йил 5 сентябрь куни соат тахминан 14:00 ларда Шайхонтоҳур тумани, Кўкча маҳалласи, М.Уйғур кўчаси 424-уйда жойлашган «Шайх Зайниддин» қабристони ичида Э.М. нинг (17.03.1975 йилда туғилган эркак киши) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, Э.М. нинг ўлими бўйин аъзоларининг тўлиқ шикастланишларига, бўйин умуртқаларининг синишларига ва орқа миянинг тўлиқ узилишига олиб келган бўйин олди юзаси кесилган яраси ва бўйин орқа юзаси кесилган-чопилган яраси, чап елка соҳаси қонталаши, ўткир қон йўқотиш, шунингдек ички аъзоларининг кам қонлигидан келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.09.2018 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида 23.12.1974 йилда туғилган Б.К. 05.09.2018 йилда жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek