Ўзбекистонлик талабалар учун Россияга кириш чекловлари
Ўзбекистонлик талабаларга Россияга кириш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қолмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди.
Ахборотда айтилишича, Россия Илм-фан ва олий таълим вазирлиги тасдиқлаган рўйхатга биноан, Россияга ўқиш учун 25 мамлакат фуқаролари кириши мумкин. 2021 йил 23 март ҳолатига кўра, Россия таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қолмоқда.
25 та давлат қуйидагилар: Арманистон, Абхазия, БАА, Беларусь, Вьетнам, Греция, Жанубий Корея, Жанубий Осетия, Куба, Мальдив ороллари, Миср, Озарбойжон, Сейшел ороллари, Сербия, Сингапур, Танзания, Туркия, Финляндия, Швейцария, Эфиопия, Япония, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон.
«Ўзбекистон фуқаролари Россияга кириши учун очиқ давлатлар рўйхатига киритилган тақдирда, бу ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади», - дейилади Элчихона ахборотида.
👉 @xushnudbek 👈
