ХТВ ОТМга кириш бўйича очиқ мулоқот ташкил этади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan‼️Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ОТМларга киришга тайёргарлик масалалари бўйича очиқ мулоқот ташкил этади
Очиқ мулоқот бугун соат 11:00 да ХТВнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали ўтказилади.
👉 https://www.facebook.com/uzedu
Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:
✅олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;
✅йўналишларни тўғри танлаш;
✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.
🔹Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази экспертларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.
🔹 Бундан ташқари битирувчилар нодавлат ўқув марказларининг энг тажрибали мутахасисларидан (репетитор) тест синовларига тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар олиши мумкин.
‼️Саволларни очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин бўлади.
👉 @xushnudbek 👈



