Ўзбекистонлик шахматчилар Жаҳон кубоги 1/16 финалига чиқди
Хушхабар!
Россиянинг Сочи шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги ўтказиляпти. Унда дунёнинг деярли барча энг кучли шахматчилари, жумладан жаҳоннинг амалдаги чемпиони Магнус Карлсен ҳам қатнашяпти.
Кўз тегмасин, унда ўзбекистонлик шахматчилар ҳам яхши иштирок этмоқда.
15 ёшли Жавоҳир Синдоров кеча перулик Хорхе Кори устидан ғалаба қозониб 1/16 финалга чиққан эди. Жавоҳир аввалги босқичда турнирнинг 7-рақамли шахматчиси, машҳур француз Алиризо Фирузжани сенсацион равишда турнирдан чиқариб юборган эди.
Бугун эса 16 ёшли Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида 8-ўринда турган нидерландиялик Аниш Гирини қўшимча баҳсларда мутлоқ тор-мор қилди. Эътиборлиси Нодирбек кучли рақиб билан 4 та баҳсда ҳам мағлуб бўлмади: 2 та ғалаба, 2 та дуранг. Айниқса 4-баҳсда Нодирбек 99%лик мағлубият ҳолатидан чиқиб кетиб, охирида ғалаба қозона олди (дурангга ҳам кўнмади).
Шундай қилиб, 2 нафар ўзбекистонлик ёш халқаро гроссмейстерлар Жаҳон кубогининг 1/16 финалида иштирок этади.
Уларга омад тилаймиз!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2

