Блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионати якунланди
Блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Жавоҳир 8-ўринни эгаллади.
Кеча шахматнинг блиц йўналишида жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Пешқадамлик учун кураш олиб борган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров 13,5 очко билан 8-ўринни эгаллади. Гарчи у совриндорлар қаторига кира олмаган бўлса-да, лекин 16 ёшли ўспирин учун бу ҳам катта натижа. Турнир жадвалида Магнус Карлсендек гигантлардан юқорироқда туриш ҳар кимга ҳам насиб этмайди.
Умид қиламизки, Жавоҳир ўз устида тинимсиз ишласа, худди ўртоғи Нодирбек каби тез орада жаҳон чемпиони бўла олади. Балки Каспаров-Карпов жуфтлигидек мутлоқ шахмат тожи учун икки ўзбек курашадиган даврларни кўриш ҳам насиб қилар, Худо хоҳласа.
Блиц-шахмат жаҳон чемпионатида ғолибликни франциялик Максим Вашье-Лаграв қўлга киритди. У тай-брекда польшалик Ян-Кшиштоф Дудани мағлуб этди. 3-ўринни Алиризо Фирузжа эгаллади. Карлсен 12-ўриндан жой олди.
Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов 12 очко, Жаҳонгир Воҳидов 10,5 очко жамғарди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 68


