Шамсиддин Воҳидов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Ўзбекистонлик 16 ёшли шахматчи амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этди
Россиянинг Санкт-Петерберг шаҳрида ўтказилаётган шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида сенсация юз берди.
Рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида ўзбекистонлик 16 ёшли шахматчи Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейтер, амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалабага эришди.
«Кун.уз» нашрининг ёзишича, турнирга биринчи рақам остида сараланган Карлсен турнирга 188-рақамда сараланган ёш рақиби билан баҳсда 22-юришда қўпол хатога йўл қўйган.
У бу вазиятда фигураларидан бирини беришга мажбур эди ва у фарзинини қурбон қилди. Шамсиддин эса ўз устунлигидан унумли фойдаланди ва рақибни 36-юришда таслим бўлишга мажбур қилди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

