Ўзбекистонга кириб-чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Бунга қадар халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.

Cўнгги 14 кун давомида:

🟢 “яшил” давлатда (Хитой, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан-тўғри киритилади;

🟡 “сариқ” давлатдан (Озарбайжон, Беларусь, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда 🔴 “қизил” давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

🚙 Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар санитария қоидаларига ва нормаларига қатъий риоя этган ҳамда коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek