Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар рўйхати
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlanganЎзбекистондаги вазирлик ва идоралар
Ўзи иқтисодимиз жуда унақа гуллаб-яшнаб кетмаган ва молиявий маблағ туфайли ечимини кутиб ётган жуда кўп ижтимоий муаммолар турган бир даврда давлат ташкилотлари ихчамлашиш ўрнига кўпайиб бормоқда. Қизиқ тенденция.
Охирги йилларда 3та вазирлик янгиланди, 11та вазирлик янгитдан ташкил қилинди, 10та вазирлик эскитдан бор.
Аввалдан мавжуд бўлган вазирликлар:
1. Ташқи ишлар вазирлиги — эски;
2. Адлия вазирлиги — эски;
3. Мудофаа вазирлиги — эски;
4. Ички ишлар вазирлиги — эски;
5. Молия вазирлиги - эски;
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — эски;
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — эски;
8. Халқ таълими вазирлиги — эски;
9. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — эски;
10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — эски;
Янгиланган вазирликлар:
11. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги — янгиланган;
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — янгиланган;
13. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — янгиланган;
Янги ташкил этилган (бўлинган, ажралиб чиққан) вазирликлар:
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — янги;
15. Сув хўжалиги вазирлиги — янги;
16. Мактабгача таълим вазирлиги — янги;
17. Маданият вазирлиги — янги;
18. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги — янги;
19. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — янги;
20. Инновацион ривожланиш вазирлиги — янги;
21. Қурилиш вазирлиги — янги;
22. Транспорт вазирлиги — янги;
23. Энергетика вазирлиги — янги;
24. Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги — янги.
Бундан ташқари 10 та давлат қўмитасидан 3 таси янги ташкил қилинди.
Шунингдек, 6 та давлат инспекцияси, 4 та оддий инспекция, 8 та агентлик (яна битта Ёшлар масалалари бўйича агентлик тузилиши кутилаяпти), 4 та қўмита, 3 та марказ фаолият юритади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 3

