Ўзбекистондаги электр ва газ таъминоти ҳақида
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzАсаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантирди. Таҳририят буни босим ўтказиш деб ҳисоблайди Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ б…Юртимизда ҳамма жойда электр бор, чароғонлигидан халқнинг кўзи қамашяпти. Ҳар бир хонадонда газ ҳам бор, ловуллаганидан уддалай олмаяпмиз. Сал пасайтиришса ҳам бўларди, одам хавотир олади бунчалик кучли босимдан.
Бизда ҳаммаси яхши, ҳаммаси зўр. Муаммолар йўқ. Умуман йўқ. Муаммо сўзи Ўзбекистон учун бегона. Менимча тилшуносларимиз бу сўзни луғатлардан ўчириш ҳақида жиддий ўйлаб кўришса бўларди. Ахир йўқ нарса учун ортиқча битта сўз нимага керак, тўғрими?
Худога шукр, беҳисоб шукр. Муаммоларсиз даврларга ҳам етиб келдик, мана. Раҳмат сизларга. Осмонимиз доим мусаффо бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈


