Март ойидаги дам олиш кунлари тартиби

Matn27-fevral, 2019, 11:121 daqiqa0 koʻrish

Manba:Xushnudbek.uz

​​Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сонли Президент Фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди.

Мазкур фармон асосида март ойида ҳам кўчирилган дам олиш куни мавжуд.

Энг аввало ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 13 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 8 кун дам олишади.

Масалан, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг жума кунига тўғри келганлиги сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Энди Наврўз байрами арафасидаги дам олиш кунларига келсак.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба;
24 март – якшанба.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба.

Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.

Мақола ҳаволаси

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek