Хоккей бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионати бошланади
Эртага тарихда биринчи бор хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланади
Эртага, 8 февраль куни хоккей бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионати бошланади. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада «Бинокор», «Ҳумо», «Семурғ» ва «Тошкент» жамоалари иштирок этишади. Ўйинлар «Ice City» муз аренасида ташкил қилинади. Икки ой давом этадиган чемпионат доирасида 24 та учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эртага очилиш маросими соат 18:00 да бошланади.
Мунтазам чемпионат 17 март куни якунланади. 20 мартдан бошлаб эса икки раунддан иборат плей-офф баҳслари бошланади. Унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

