O‘zbekiston va Janubiy Koreya o‘rtasida bitimlar imzolandi
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan






Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.
Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳукуматлараро битим, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги билан 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, шунингдек, энергетика соҳасида ўзаро мулоқот ўрнатиш, “ақлли шаҳар”ларни ривожлантириш, Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси орқали молиялаштириш, нодир металлар, мис ва уларнинг қотишмаларига оид меморандумлар имзоланди.
Шунингдек, ахборот технологиялари, “ақлли” қишлоқ хўжалиги соҳаларига оид меморандумлар ҳамда тиббий ускуналар етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди.
👉 @xushnudbek 👈
- 🎉 3






