Ўзбекистон ТИВ Иттифоқ давлати ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Сўнгги вақтларда ҳодисаларни ёритишда холислик ва бетарафликка даъво қиладиган баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1704
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek