ОТМларга онлайн ҳужжат топшириш тартиби ва маълумотлар
Онлайн ҳужжат топшириш ҳақида айрим маълумотлар
#abituriyent
👉 My.gov.uz орқали 5 ОТМни (ТДЮУ, ҚДУ, ФарДУ, СамДУ, ГулДУ) 1-йўналиш сифатида танлаб, рўйхатдан ўтиш учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) талаб этилмайди;
👉 Шунчаки абитуриентлар паспорт ва дипломининг серияси ва рақамини, шахсий идентификация рақамини (ПИН ФЛ) киритса кифоя, бошқа нарса керак эмас. Паспорт ва дипломларнинг сканери ҳам шарт бўлмайди, рақамларини киритса бўлди;
✅ Лайфхак: мабодо кимдир паспорти ва дипломини йўқотиб қўйган бўлса ва янгисини олишга улгурмаслигига кўзи етса, унда онлайн ҳужжат топширсин. Ҳеч кимга ҳужжат кўрсатиш шартмас, рақамларини билсангиз кифоя. Имтиҳонга эса паспорт столдан олинган вақтинчалик паспорт (09-шакл) билан кирса бўлади;
👉 ПИН ФЛ қанақа рақамлиги ва уни қандай билиш мумкинлигини мана бу ерда батафсил тушунтирганман - https://t.me/xushnudbek/2055
👉 Ягона порталдан ҳужжат топшириш хизмати текин бўлади;
👉 Фақат ўтган йили тугатган абитуриентлар Ягона порталдан ҳужжат топширмоқчи бўлса, 101.365 сўмнинг 90% қисмини, яъни 91.228 сўм тўлов қилинади;
❗️ Бугунги кунгача ҳужжат топширишга улгурганлар Ягона портал орқали аввал танлаган йўналишларини ўзгартира олмайди! Бунинг учун қабул комиссиясига бориш керак;
‼️ Ягона портал орқали рўйхатдан ўтишда ўта ҳушёр бўлиш керак, маълумотлар нотўғри киритилса, уни портал орқали тузатиб бўлмайди. Бунинг учун давлат хизматлари марказига бориш керак;
👉 Қуйидаги абитуриентлар онлайн ҳужжат топшира олмайди:
- алоҳида имтиёзга эга бўлганлар (яъни турли мукофот соҳиблари, олимпиада ғолиблари ва ҳ.к.);
- фуқаролик паспорти бўлмаган шахслар (масалан, 16 ёшга тўлмаганлар);
- фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Ушбу тоифадагилар давлат хизматлари марказига шахсан ўзлари боришлари шарт;
👉 Онлайн ҳужжат топшириш тартиби билан мана бу ерда танишишингиз мумкин - https://t.me/xushnudbek/2141
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
