Чет тилидан ижодий имтиҳон бор йўналишларга қабул тугамоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтининг таълим йўналишлари рўйхати
Тошкент давлат шарқшунослик университети ва бошқа педагогика институтларининг таълим йўналишлари рўйхати

‼️ Эртага, 10 июль куни чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига қабул тугайди
#abituriyent

Жорий йилдан бошлаб 6 та ОТМнинг хорижий тилларга ихтисослашган юқоридаги расмда қайд этилган айрим йўналишларига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Булар қуйидаги ОТМлар:

👉 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
👉 Самарқанд давлат чет тиллар институти;
👉 Тошкент давлат шарқшунослик университети;
👉 Тошкент давлат педагогика университети;
👉 Қўқон давлат педагогика институти;
👉 Нукус давлат педагогика институти.

📆 Мазкур йўналишларга абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 10 июлга қадар амалга оширилади. Демак, юқоридаги 54 та йўналиш учун эртага қабул тугайди!

ℹ️ Қўшимча маълумотлар:

➖ чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишларни танлаган абитуриентларга фақат юқорида келтирилган 6 та ОТМнинг 54 та йўналишлари доирасида бештагача таълим йўналишларини танлаш имконияти берилади. Аммо бунда ҳам фанлар кетма-кетлиги муҳим. Масалан, инглиз тили филологиясини танлаганда Шарқшуносликни танлаб бўлмайди, чунки у ерда инглиз тили йўқ.

➖ чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар чет тили фанидан тест синовлари топшириладиган йўналишларни танлай олмайди;

➖ мазкур таълим йўналишларига кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар B1 даражаси формати ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади;

➖ чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топширмайди ва уларга чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek