ОТМларга кириш имтиҳонлари очиқ майдонларда бошланди
Albom21-avgust, 2020, 10:562 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
20 август куни Ўзбекистон тажрибасида илк бор ОТМларга қабул имтиҳонларини очиқ спорт майдонларида ўтказиш амалиёти "МИСиС"дан бошланди.
Имтиҳонлар ёзма тарзда “Математика”, “Физика”, “Информатика” ҳамда “Рус тили” фанлари бўйича уч кун давомида (20-22 август) Олмалиқ шаҳри “Металлург” спорт мажмуасининг футбол майдонида ўтказилади.
Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида қабул "Металлургия (металл технологияси)", "Автоматлаштириш ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошқариш (тармоқлар бўйича)" ҳамда "Кончилик" таълим йўналишлари бўйича бўлиб ўтмоқда.
P.S.: соябонли кепка - ТОП!
👉 @xushnudbek 👈


