ОТМларда тўлов-контракт нархлари оширилди
‼️ BREAKING NEWS ‼️
ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу дегани энди ҳар сафар иш ҳақлари кўтарилса, контракт нархи ҳам кейинги семестрдан ошади дегани.
Шунингдек, 1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари белгиланди.
Бакалаврда:
энг арзон контракт - 45 баравар, яъни 8 млн. 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг);
энг қиммат контракт - 60 баравар, яъни 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг).
Магистратурада:
энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг);
энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг).
Махсус сиртқида:
энг арзон контракт - 15 баравар, яъни 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг);
энг қиммат контракт - 27 баравар, яъни 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг).
Кундузги сиртқида:
энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм;
энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм.
Иккинчи мутахассисликда (17/18 ўқув йилида кирганлар учун):
энг арзон контракт - 25 баравар, яъни 4 млн. 607 минг 500 сўм;
энг қиммат контракт - 33 баравар, яъни 6 млн 81 минг 900 сўм.
Қайси ОТМда контракт нархи қанча бўлгани ҳақида тез орада каналим орқали батафсил маълумот бераман.
❗️Маълумот олинганда албатта манба кўрсатилиши шарт.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 3
